"Наполи" ҳужумчисига АПЛ грандлари харидор бўлмоқда
Todofichajes нашри хабарига кўра, "Наполи"га тегишли бўлган мексикалик ҳужумчи Ирвинг Лосано янги мавсумни Англия Премьер-лигасида бошлаши мумкин.
Манбанинг ёзишича, 27 ёшли ҳужумчининг хизматларига 3 та клуб қизиқиш билдирмоқда. Гап Лондоннинг икки гранди - “Челси” ва “Арсенал”, шунингдек, “Ньюкасл” клублари ҳақида кетмоқда. Ўз навбатида неаполликлар 50 миллион евро эвазига Лосано билан хайрлашишга тайёр. Бу маблағни эса фақат “Челси” тўлашга тайёр.
Ирвинг Лосано жорий мавсум Италия А Сериясида 26 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг “Наполи” билан шартномаси келаси ёзда якунига етади.
Фикрлар