"Наполи" илк турни ишончли ғалаба билан бошлади

Италия А Серияси 2020/2021 йилги мавсум 1-туридан ўрин олган "Парма" ва "Наполи" учрашуви ўз якунига етди. Унда неаполликлар 2:0 ҳисобида мезбонлардан устун келди. 

Дастлаб, Дрис Мертенс ҳисобни очган бўлса, иккинчи голга Лоренцо Инсинье муаллифлик қилди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Оспинанинг хатоси қимматга тушиши мумкин эди. Унинг бахтига ҳужумчи тўпни эгаллаб ола олмади.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    "Парма" ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади.

  • 88'

    Зелински ўрнига Лоботка ва Мертенс ўрнига Петанья майдонга тушди.

  • 86'

    Осимхен ҳимояда ҳам фойда келтирмоқда. У жарима майдонига узатилган тўпни қайтариб юборишга эришди.

  • 83'

    Руиз ва Лосано ўрнига Политано ва Элмас майдонга тушди.

  • 80'

    Осимхеннинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 77'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Инсинье ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди.

  • 75'

    Кучка ҳам огоҳлантирилди.

  • 73'

    Пецелья сариқ карточка олди.

  • 70'

    Лосано Виктор Осимхеннинг узатмасига етиб кела олмади.

  • 69'

    Инглези ва Бругман ўрнига Карамон ва Дези майдонга туширилди.

  • 68'

    Осимхеннинг дастлабки зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

  • 66'

    Осимхеннинг узатмасидан сўнг унинг шериги тўпни ноаниқ тепди.

  • 64'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мертенс ҳисобни очмоқда.

  • 62'

    Демме ўрнига Осимхен майдонга тушди.

  • 60'

    Бруну Алвеш сариқ карточка ишлаб олди.

  • 58'

    Қанотдан узатилган тўпни ҳимоячилар жарима майдонига қўймаяпти.

  • 55'

    Устунлик неаполликларда.

  • 52'

    Пармаликлар яна ҳужумда фол ишлатди.

  • 49'

    "Парма" футболчилари ҳам Оспинага нисбатан қўполлик ишлатишди.

  • 48'

    Мертенс ҳужумда қоидани бузди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45'

    Лосанонинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.

  • 44'

    Мертенс ҳужумда қоидани бузди.

  • 42'

    "Парма" футболчилари тайм сўнгида ҳимояни мустаҳкамлашни маъқул кўришмоқда.

  • 39'

    Мертенснинг жарима майдони марказида бош билан берган зарбаси ўхшамади.

  • 36'

    Дармианга ҳам сариқ карточка.

  • 35'

    Демме огоҳлантирилди.

  • 33'

    Инсиньенинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 32'

    "Наполи" тўпга эгалик қилмоқда.

  • 30'

    "Наполи" яхши стандартга эга бўлмоқда. Жарима майдонига тўп узатилади.

  • 28'

    "Парма" ҳужумда Оспинага нисбатан қоидани бузди.

  • 26'

    "Парма" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 24'

    "Парма"нинг зарбаси ноаниқ кетди. Рекашет.

  • 20'

    Мезбонлар ҳам вақти-вақти билан олдинга ўтмоқда.

  • 17'

    Ўйин назорати тўлиқлигича неаполликларда. Бироз улар зарбагача етиб бора олмаяпти.

  • 15'

    Фабиан Руизга тиббий ёрдам керак. Рақиби унга нисбатан қўпол ўйнаган эди.

  • 12'

    Инсинье шериги билан девор услубида ўйнаб, бир рақибидан ўтди. Лекин бошқаси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 10'

    Мезбонларнинг узатмалари неаполликлар ҳимоясидан ўтмаяпти.

  • 6'

    Кулибали ҳимояда анча ишончли ҳаракат қилмоқда. "Парма"нинг бир нечта ҳужуми айнан сенегаллик ҳимоячи томонидан қайтарилди.

  • 3'

    "Наполи"нинг ҳужуми зарба билан тугамади. Инсинье пенальти сўрамоқда. Ўйин давом этади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Италияда мавсум старт олмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!