"Наполи" Инсиньени катта миқдорда жаримага тортди

"Наполи" клуби раҳбарияти жамоа сардори Лоренцо Инсиньени катта жарима билан жазолашга қарор қилган. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра италиялик футболчи 350 минг евро жарима тўлайдиган бўлди. Гап шундаки, 28 ёшли Инсинье клуб президенти Аурелио Де Лаурентиснинг қарорига қарши бош кўтаришда етакчи бўлганликда айблашган.

Эслатиб ўтамиз, қайд этилаётган қониқарсиз натижалардан сўнг президент “Наполи” футболчиларини жамоа қароргоҳида ёпиқ тарзда олиб қолиш ҳақида буйруқ берган. Бироқ, айрим футболчилар бунга бўйсунмасдан уйларига кетиб қолишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!