Кеча Италия кубоги ярим финал жавоб ўйини доирасида “Наполи” ўз майдонида “Интер”ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Икки ўйин натижасига кўра неполликлар финалга йўл олишди. Энди ҳал қилувчи ўйинда “Наполи” “Милан”ни мусобақадан чиқариб юборган “Ювентус”га қарши ўйнайди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)