“Наполи” Кулибалидан 15 кунга айрилди
Ads

“Наполи” клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали А Сериянинг 16-турида “Кальяри”га (5:0) қарши учрашувнинг 42-дақиқасида жароҳат олган ва майдонни тарк этган эди. Ўйин якунланганидан сўнг у касалҳонага ётқизилди.

Клуб матбуот ҳизматининг хабар беришича, 25 ёшли футболчи чап тизза ташқи пайларидан жароҳат олган. Тиббий кўрик натижаларига кўра Кулибалининг соғайиб кетиши учун камида 15 кун талаб этилади.

Маълумот учун, франциялик футболчи ушбу мавсум А Серияда 16та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.