"Наполи" Кулибалига А Сериянинг ўзидан ўринбосар топди

"Наполи" клуби "Женоа" ҳимоячиси Адам Сумаоронинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, неаполликлар 27 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. "Наполи" Сумаорони мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши кутилаётган сенегаллик ҳимоячи Калиду Кулибали ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.

Сумаоронинг трансфери “Лилль” клубига тегишли. У январда “Женоа” сафига ижара асосида келиб қўшилган эди. Генуяликларда унинг трансферини 10 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!