"Наполи" "Ливерпуль" ҳужумчиси учун расмий таклиф жўнатди

  • 8 июль, 13:17
  • Bilolbek Imomov
  • 0
CHERY AUTO

"Наполи" "Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес учун расмий таклиф юборди. Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, неаполликлар 26 ёшли уругвайлик футболчи учун 50 миллион евро ва 5 миллион бонуслар таклиф қилган.

Tecno

Шунингдек, Италия клуби Нуньесга солиқ тўловларидан кейин йилига 5–6 миллион евро маош таклиф этмоқда. Бироқ, мерсесайдликлар ўз футболчисини 70 миллион фунт (81 миллион евро)га баҳоламоқда.

Шу билан бирга, "Наполи" А Сериянинг ўтган мавсумида 12 гол урган "Удинезе"нинг энг яхши тўпурари Лоренцо Луккуни ҳам 33–34 миллион евро эвазига сотиб олишни кўзламоқда.

Ҳозирча "Удинезе" бу таклифга жавоб бермаган. 24 ёшли италиялик ҳужумчи Нуньес трансфери амалга ошмай қолган тақдирда, унга муқобил вариант сифатида кўрилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!