"Наполи" "Манчестер Юнайтед"га тегишли ҳужумчини харид қилишини тасдиқлади

"Наполи" ҳужумчиси Расмус Хойлунд "Манчестер Юнайтед"га қайтмайди.

Италия клуби датиялик футболчини ўтган йилнинг ёзида ижарага олган эди, аммо яқин вақт ичида тўлиқ трансфер амалга оширилади.

"Хойлунднинг "Наполи"да қолишига шубҳа йўқ. Бизда агар у Чемпионлар лигасига йўлланма олса, уни сотиб олиш мажбурияти бор, аммо бу шартдан қатъи назар, опсияни фаоллаштириш ниятимизни билдирганмиз," – деди неаполликлар спорт директори Жованни Манна. 

Маълумот учун, Расмус Антонио Конте жамоаси сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!