"Наполи" Мертенс билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда

"Наполи" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Дрис Мертенс билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда клуб спорт директори Кристиан Жинтоли хабар тарқатмоқда.

“Мертенснинг яқинлари билан гаплашяпмиз ва яхшиликка умид қиляпмиз. У бу клуб учун жуда кўп нарса берди, бу унинг уйи ва шу боис биз унинг келажаги борасидаги ҳар қандай хабарни қабул қилишга тайёрмиз.

Футболчининг агенти билан музокаралар олиб боряпмиз. Агар у қолса, бу ажойиб иш бўларди”, - дейди Жинтоли.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли бельгиялик футболчининг “Наполи” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Унга “Монако” ва “Интер”дан жиддий қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Мертенс жорий мавсум А Сериянинг 20 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!