"Наполи" ўз етакчисини сотиб юборишга қарор қилди
"Наполи" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Лоренцо Инсиньенинг жамоадаги келажаги борасида бир қарорга келди.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда неаполликлар раҳбарияти сўнгги пайтларда жамоа мураббийлари ва мухлислар билан можаро келтириб чиқараётгани боис 27 ёшли италиялик футболчини трансферга қўйишга қарор қилган. Унга эса ПСЖ, "Ливерпуль" ва "Челси" клубларидан жиддий қизиқишлар бор.
Маълумот учун, Инсинье “Наполи” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2012 йилдан буён асосий жамоада тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида Инсинье “Наполи” сафида жами 300та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 76та гол ҳамда 70та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар