Ads

"Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис А Серияда "Ювентус"га қарши бўладиган рақобат ҳақида гапирди.

“Мухлисларнинг фикрича бизнинг асосий рақобатчимиз бу – “Ювентус”. Бироқ, аксарият туринликлар “Ювентус”ни эмас, балки “Торино”ни қўллаб-қувватлашади.

Биз ўз либосимизни ҳурмат қилган ҳолда “Ювентус” билан профессионал руҳда рақобатлашишимиз керак. Мен бунинг учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. “Наполи” – сўнгги ўн йилликда еврокубокларда доимий тарзда иштирок этиб келаётган Италиянинг ягона жамоаси. Демак, биз ҳам улкан ютуққа эришганмиз”, - дейди Де Лаурентис.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” ўтган мавсум А Серияда “Ювентус”дан сўнг 2-ўринни қўлга киритди.