"Наполи" президенти Гаттузога янги шартнома таклиф қилди

"Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузонинг фаолиятидан тўлиқ қониқмоқда.

Италиялик журналист Жанлуки Ди Марционинг ёзишича, 70 ёшли функционер Гаттузо билан учрашиб, ўртадаги шартномани узайтиришга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо “Наполи”ни 2019 йилнинг 11 декабридан буён бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Унинг бошқарувидаги жамоа айни дамда А Серияда 39 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!