"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис бош мураббий Карло Анчелотти билан муносабати ҳақида гапириб берди.

"Анчелоттига ишончим йўқолмаган. Унга ҳам инсон, ҳам мураббий сифатида ишонишда давом этаман.

Ҳали клуб келажаги бўйича бир қарорга келмадим. Мавсумнинг қизғин пайтида барчасини ўзгартириб юбориш катта муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Вазиятдан чиқишнинг ягона йўли жамоанинг ички муҳитини яхшилаш", - дейди президент.