Ads

“Наполи” клуби президенти Аурелио Де Лаурентис жамоанинг собиқ устози Маурицио Сарри “Ювентус” билан шартнома имзолагани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Маурицио – яхши мураббий. Уни анчадан буён биламан. У “Наполи” билан ҳеч нарса юта олмади ва “Ювентус” билан ҳам ҳеч нарса юта олмаслиги мумкин. Энди у бизнинг рақибимиз.

Мен ҳеч қачон Саррининг “Наполи”га бўлган муҳаббатига ишонмаганман ва вақт менинг ҳақлигимни кўрсатди”, - дейди Де Лаурентис.

Эслатиб ўтамиз, 60 ёшли италиялик мутахассис 2015-2018 йилларда “Наполи”ни бошқарган.