"Наполи" "Рома"нинг икки футболчисини харид қилмоқчи

"Наполи" раҳбарияти ёзда "Рома" ярим ҳимоячилари Рика Карсдорп ва Женгиз Ундер трансферини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Италия нашрлари хабарига кўра, неаполликлар грандлар қизиқишига сабаб бўлаётган Калиду Кулибали трансферидан келадиган бюджетни римликларнинг иккала футболчиларини қўлга киритиш учун сарфлашмоқчи.

Маълумот ўрнида, Карсдорп айни дамда "Фейеноорд" таркибида ижара асосида тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!