Rai Sport журналисти Чиро Венератонинг хабарига кўра, "Наполи"га ЦСКА ярим ҳимоячиси Нико Влашични харид қилиш таклиф қилинган.

Хорватияликнинг трансфери бўйича таклиф "Наполи"га ўтишга яқин бўлган "Лилль" ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг собиқ агенти орқали билдирилган. 

Таъкидланишича, Влашичнинг трансфери учун 15 млн евро талаб қилинган ва футболчининг маоши йилига 1,5 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Томонлар бу борада музокара ўтказиб улгурган, аммо Неаполь клуби биринчи галда бразилиялик Алланни сотиб юбориши керак бўлади.

РПЛнинг жорий мавсумида 22 ёшли Влашич 12 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)