"Наполи" рус клубидан футболчи сотиб олади

  • 31 май, 2019, 13:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг ЦСКА клуби ҳимоячиси Арнор Сигурдссон ёзги трансферлар даврида "Наполи"га кўчиб ўтади. Бу ҳақда исландиялик журналист Хервар Хафлидасон хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра неаполликлар 20 ёшли исландиялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришишган. Бироқ, ҳозирча ушбу трансфернинг молиявий томонлари ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, “армиячилар” Сигурдссонни ўтган ёз 4 млн еврога харид қилишган эди. У якунланган мавсум 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!