"Наполи" Сардорни қўлга киритиш учун илк қадамларни ташлади

“Наполи” клуби “Зенит” форварди Сардор Азмунни қўлга киритиш учун дастлабки қадамларни ташлади. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Аммо, неаполликлар спорт директори Кристиано Жунтоли эса ҳали бельгиялик ҳужумчи Дрис Мертенснинг жамоадаги тақдирига ойдинлик киритилмасдан туриб, эронлик футболчи борасида расман эълон қилишни хоҳламаяпти. Боиси, Азмун айнан Мертенсга ўринбосар сифатида қаралмоқда.

Азмун жорий мавсум “Зенит” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!