"Наполи" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва "Реал Сосьедад" плей-офф чипталарини қўлга киритди

Европа Лигаси 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда. "F" гуруҳида иштирок этаётган "Наполи" ҳамда "Реал Сосьедад" жамоалари ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди. "Диего Армандо Марадона" стадионида бўлиб ўтган беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учрашувда ҳисобни очиб берган гол 34-дақиқада неаполликлар хавбеки Пётр Зелиньский томонидан киритилди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни катта куч билан дарвозага йўллаган польшалик футболчи мўлжалда адашмади. Бироқ ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Виллиан Жозе тарози паллаларини тенглаштирди.

Ушбу натижадан кейин неаполликлар 11 очко билан гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлаган бўлса, "Сосьедад" 2-ўрин билан кейинги босқичга чиқди. Сан-себастьянликлар ҳисобида 9 очко мавжуд.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Неаполликлар сўнгги дақиқаларни тўп назорати илан ўтказмоқда.

  • 90+2'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Сосьедад" ҳисобни қисқартирди!

    Пенальти зонаси атрофидан кучли зарба берган Жозе дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Матео Политанога тиббий ёрдам керак.

  • 86'

    Марказга оширилган тўпни Оспина ушлаб олди.

  • 84'

    Бурчак яқинида икки рақибини алдаган Янузай тўпни ўзида сақлаб қололмади.

  • 81'

    Ҳужумда қоида бузган Игорь Субельдия огоҳлантирилди.

  • 78'

    Ле Норман, Гевара ва Начо Монреаль ўрнига Исак, Муньоз ҳамда Саньян ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Бурчакдан оширилган навбатдаги тўпни "Наполи" футболчилари узоқлаштирди.

  • 73'

    "Реал Сосьедад" футболчиларига гол зарур. Шу сабабли, улар тинмай ҳужум уюштирмоқда. Аммо неаполликлар ҳам ҳимояда яхши ҳаракат қиляпти.

  • 70'

    Мертенс, Бакайоко ва Лосано майдонни тарк этди. Улар ўрнига Петанья, Демме ҳамда Политано ўйинни давом эттиради.

  • 68'

    Ирвинг Лосанога нисбатан қоида бузган Ле Норман огоҳлантирилди.

  • 66'

    Бу сафар жарима майдони ичида ҳимоячилар Микель Меринога нисбатан бироз кескин ўйнади. Бироқ ҳакам яна ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидламоқда.

  • 65'

    Лосано қулай имкониятдан гол ура олмади.

  • 63'

    Жарима майдони ичида рақиби билан тўқнашиб кетган Барренечеа йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 62'

    "Сосьедад"нинг кетма-кет ҳужумлари бесамар якунланяпти.

  • 59'

    Ирвинг Лосано яқин масофадан ноаниқ зарба берди.

  • 58'

    Геваранинг оёғига зарба бериб юборган Фабиан Руис огоҳлантирилди.

  • 57'

    Виллиан Жозедан омад очиқчасига юз ўгирди. У яқин масофадан тўпга зарба бера олмади.

  • 56'

    Порту ўз ўрнини Андер Барренечеага бўшатиб берди.

  • 55'

    Лоренцо Инсинье воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 53'

    2 рақибини чалғитиб, ўзига қулай зарба позициясини пайдо қилган Меринонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 52'

    Тўпни назорат қилишга жиддий эътибор қаратаётган меҳмонлар тўп йўқотилган тақдирда чуқур прессинг уюштирмоқда.

  • 50'

    "Сосьедад" футболчилари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 48'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Марио Руи майдон ташқарисига чиқарди. Акс ҳолда, унинг ортида Янузай зарба беришга тайёр бўлиб турган эди.

  • 47'

    Иккинчи 45 дақиқаликни ҳам меҳмонлар фаол бошлади. Яна бир аниқ зарбани Оспина қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида меҳмонлар сафида ўзгариш: Хосеба Сальдуа ўрнига Андони эгорозабель майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тайм сўнгини меҳмонлар фаолроқ ўтказмоқда. Уларга гол зарур.

  • 41'

    Қўполликлар бироз кўпайиди: бу сафар жарима майдони яқинида қоида бузган Лосанога сариқ карточка кўрсатилди.

  • 39'

    Рақибнинг тезкор қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатган Субименди огоҳлантирилди.

  • 37'

    Дрисс Мертенсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 34'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Наполи" ҳисобни очди!

    Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтардди. Қайтган тўпга кучли зарба йўллаган Зелиньскийнинг уринишидан кейин тўпни дарвозабон қайтара олмади.

  • 33'

    Зелиньскийнинг зарбаси рекашет натижасижа майдон ташқарисига йўналди.

  • 30'

    "Диего Армандо Марадона" стадиони узра дўл ёқмоқда. Бу, табиийки, майдон ва ўйин сифатига таъсир қиляпти.

  • 28'

    Меҳмонлар майдон марказига тўпни назорат қилмоқда. "Наполи" прессинг уюштиряпти.

  • 26'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Бакайоко зарба берди . Тўп дарвоза томон бормади.

  • 24'

    Ҳакамга эътироз билдирган Мертенс огоҳлантирилди.

  • 24'

    Ирвинг Лосано бирга-бир вазиятга чиқиб боришига Субельдия йўл қўймади.

  • 21'

    Порту бу сафар воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 19'

    Меҳмонлар ҳисобни очишга жуда яқин келди: Порту бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба берди.

  • 17'

    "Сосьедад"нинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ узатма туфайли барбод бўлди.

  • 15'

    Бурчакдан оширилган тўпни мезбоонлар узоқлаштирди.

  • 14'

    Дарвоза томон берилган кучли ва аниқ зарбани Оспина қайтарди.

  • 12'

    Жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундиришда хатога йўл қўйган Португес тўпни йўқотди.

  • 10'

    Майдон эгалари секин-аста ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 8'

    Ле Норман иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Мертенсга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 6'

    Ҳозирча, сан-себастьянликлар фаоллик кўрсатмоқда. Тўп назоратини амалга ошириш билан бир қаторда, улар рақиб жарима майдони атрофида ҳам тез-тез кўриниш беряпти.

  • 4'

    Геваранинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 3'

    Меҳмонлар фаол старт амалга оширди: марказга оширилган тўпни неаполликлар узоқлаштирди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Италия футболи афсонаси Паоло Росси хотирасига 1 дақиқалик сукут сақланди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Европа Лигаси мадҳияси янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!