"Наполи" тез орада етакчи футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

Италиянинг "Наполи" клуби раҳбарияти тез орада жамоа ярим ҳимоячиси Петр Зелински билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра агар 24 ёшли польшалик футболчи янги келишувни имзоласа, унинг йиллик маоши 3 млн еврога етказилади.

Маълумот учун, Зелински жорий мавсум “Наполи” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!