"Наполи" Украина терма жамоасининг 2 нафар футболчисига қизиқиб қолди

"Динамо" Киевнинг 2 нафар аъзоси фаолиятини "Наполи"да давом эттириши мумкин.

Италия ОАВ тарқатган хабарга қараганда, неаполликлар ҳимоячилар Виталий Миколенко ва Денис Поповни таркибга жалб этишмоқчи. Миколенконинг трансфери 9 миллион еврога баҳоланаётган бўлса, Поповнинг нархи 1,3 миллионни ташкил этади.

20 ёшли Виталий жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. 21 ёшли Попов эса 16 та ўйинда 2 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!