"Наполи" ва "Интер" "Бока Хуниорс" етакчисига қизиқиб қолди

“Бока Хуниорс” ярим ҳимоячиси Агустин Альмендра фаолиятини Европада давом эттирмоқчи.

Альмендра ёзда Аргентинани тарк этишни истамоқда. 19 ёшли футболчига “Интер” ва “Наполи” клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу клублар Агустин агенти билан музокара олиб борган.

A Bola нашри хабар беришича, Агустин фаолиятини Португалияда давом эттиради. Унга "Спортинг" клуби қизиқиш билдираётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!