"Наполи" ва "Рома" ёзда Италия терма жамоаси ҳужумчиси учун курашади

"Наполи" ва "Рома" клублари "Торино" форварди Андреа Белотти учун кураш бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра ушбу икки гранд ёзги трансферлар даврида Италия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олиш масаласини жиддий кўриб чиқади. Айтиш керакки, Белоттининг шартномасида товон пули 100 млн евро этиб белгиланган. Бироқ, бу фақат хориж клубларига нисбатан амал қилади.

Маълумот учун, Белотти жорий мавсум “Торино” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!