"Наполи" ва "Ювентус" Хамес учун кураш бошлади

"Наполи" ва "Ювентус" клублари ёзги трансферлар даврида "Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра А Серия грандлари 28 ёшли колумбиялик футболчини мавсумлар оралиғида ўз сафига қўшиб олишга уруниб кўришмоқчи. Таъкидлаш керакки, Хамес сўнгги икки мавсумни ижара асосида “Бавария”да ўтказди. Мюнхен клубида эса уни 42 млн евро эвазига сотиб олиши мавжуд.

Маълумот учун, Хамес жорий мавсум Бундеслигада 20та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!