"Наполи" "Верона" ҳимоячиси билан шартнома имзолади

“Верона” клуби ҳимоячиси Амир Рахмани фаолиятини “Наполи”да давом эттиради. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли косовалик футболчи Римдаги “Вилла Стюарт” клиникасида тиббий кўрикдан ўтган ва “Наполи” билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг йиллик маоши эса 1,8 млн еврони ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, Рахманининг трансфери неаполликларга 14 млн еврога тушган. Қизиғи, у мавсум якунига қадар ижара асосида “Верона”да қолади.

Маълумот учун, Амир Рахмани жорий мавсум А Серияда 18 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!