Daily Mail нашри хабарига кўра "РБ Залцбург" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин туридбди.

19 ёшли футболчи билан Европанинг бир нечта клуби қизиқаётган эди, бироқ фақат "қизил иблислар" Холанд билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Хабарларга кўра, "Наполи" страйкер учун курашдан расман чиқиб улгурди. Неаполликлар МЮ бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ва Холанд ўртасидаги алоқани билганидан сўнг шу қарорга келган.

Маълумот учун, "қизил иблислар" устози норвегиялик ҳужумчига "Мольде"да устозлик қилган эди. Жорий мавсумда Холанд Австрия чемпионатида 10 ўйинда 12 гол ва 4 голлик узатма муаллифига айланган.