"Наполи" ярим ҳимоячисига "Ал-Аҳли" қизиқиш билдирмоқда
"Наполи" вакили Петр Зелински фаолиятини Саудия чемпионатида давом эттириши мумкин. Унга "Ал-Аҳли"дан жиддий қизиқиш бор. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Журналистнинг сўзларига кўра, ярим ҳимоячи учун тез орада Саудия клуби расмий таклиф билан чиқади. Ҳали Зелински сўнгги қарорни қабул қилгани йўқ. Агарда ушбу трансфер амалга ошмаса, "Ал-Аҳли" "Атлетико"дан Маркос Льорентени сотиб олишга ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Петрни неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар