"Наполи" ёзда "Тоттенхэм" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

  • 20 апреля, 2019, 00:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Киран Триппьер "Наполи"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра А Серия гранди 28 ёшли инглиз футболчиси билан ўзининг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Неаполликлар бу борада аллақачон футболчининг агенти билан боғланган. Бироқ, улар ҳозирча трансфер масаласида “шпорлар”га расмий таклиф юборишмади.

Маълумот учун, Триппьер жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию