"Наполи" "Ювентус" юлдузини текинга қўлга киритмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Федерико Бернардескига “Наполи” қизиқиш билдирмоқда.

Тажрибали футболчи янги клубга текинга ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира ўзининг саҳифасида. Манбанинг таъкидлашича, неаполликлар 28 ёшли футболчига йилига 2,5 миллион евро маош билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилган. Бундан ташқари, футболчининг ўзи ҳам турли бонуслар ҳисобига йилига яна 3 миллион евро қўшимча маош олиши мумкин.

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун, Бернардески якунланган мавсум “Ювентус” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси ўз якунига етган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!