“Наполи”дан ақлли юриш: бир футболчини бериб иккитасини олади
“Наполи” раҳбарияти ярим ҳимоячи Фабиан Руис билан хайрлашишга тайёр. Испаниялик бу футболчи хизматларига “Барселона” ва “Реал” қизиқаётган эди.
Неаполликлар Руиснинг ўрнига иккита номзод топди. Улардан бири “Кальяри”да ўйнаётган Наитан Нандес. 24 ёшли уругвайлик футболчи ўтган йили “Бока Хуниорс”дан 18 миллион еврога олиб келинган. У чемпионатда 23 та ўйинда майдонга тушди, битта гол ва тўртта голли пас муаллифи бўлди.
Иккинчи номзод Жордан Верету аслида “Фиорентина”га тегишли. Франциялик хавбек ижара асосида “Рома”да тўп сурмоқда. Агар римликлар уни 18 миллион еврога сотиб олмаса, “Наполи” 27 ёшли футболчи учун худди шу суммани беришга тайёр.
Фикрлар