“Наполи”га эмас, “Рома”га ўтаман!

“Сассуоло” етакчиси Давиде Фраттези тез орада жамоасини ўзгартирмоқчи. Маҳоратли футболчига чемпионлик учун курашаётган “Наполи” ва аввалги мавқеини тиламоқчи бўлаётган “Рома” қизиқиш билдирмоқда.

Ҳар икки харидор 23 ёшли ҳужумкор футболчини январь ойида трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Фраттези аслида “Рома” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Бўрилар” асосий таркибига кира олмаган марказий ярим ҳимоячи ўз омадини “Асколи”, “Эмполи”, “Монца” каби клубларда ҳам синаб кўрган.

Унинг сўнгги икки мавсум давомида “Сассуоло” сафида намойиш этаётган ўйини қатор гранд клублар эътиборини тортди.

Фраттезининг ўзи Жозе Моуриньо қўл остида “Рома”да тўп тепиш вариантини маъқуллаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!