"Наполи"нинг икки етакчиси "Интер"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра, мезбонлар ҳужумчиси Дрис Мертенс сон мушакларидан олган жароҳати боис мазкур беллашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. У айни дамда Бельгияда бўлиб турибди ва ҳафта ўртасида Неаполга қайтади.

Шунингдек, "Наполи" ҳимоячилари Калиду Кулибали ва Никола Максимовичлар ҳам бўлажак учрашувда неаполликларга ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!