"Наполи"нинг ёзги трансферлар давридаги мақсадлари аниқ

Италиянинг "Наполи" клуби ёзги трансферлар учун асосий режаларини аниқлаб олди.

Il Corriere dello Sport тарқатган хабарга кўра неаполликлар мавсумлар оралиғида "Штуттгарт" ҳимоячиси Бенжамен Павар ҳамда ПСВ вингери Ирвинг Лосаноларни таркибга қўшиб олишмоқчи. Қайд этиш лозимки, франциялик футболчининг трансфер баҳоси 35 млн евро, мексикалик  футболчининг трансфер баҳоси эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” айни дамда А Серияда пешқадам “Ювентус”дан 9 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!