Нархи 100 миллион еврога кўтарилган янги юлдузни 6 та клуб чақиряпти

  • 18 декабрь, 16:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лейпциг” ярим ҳимоячиси Ассан Уэдраого Германия жамоасидаги ўйинлари билан Европанинг қудратли клублари эътиборига тушди. 19 ёшли футболчи бу йилдан Германия миллий терма жамоасига ҳам жалб қилина бошлади.

Tecno

Bild нашри маълумотларига кўра, Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” ва “Арсенал”, Испания Ла Лигаси ғолиби “Барселона” Уэдраогонинг муваффақиятларини мунтазам кузатиб бормоқда.

“Бавария” эса,  марказий ярим ҳимоячини “Шальке” академиясида таҳсил олган даврдан бери нишонда ушлаб турибди.

Даъвогар клублар қаторига “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ҳам қўшилгани Уэдраого учун курашни янада авж олдирадиган бўляпти.

“Лейпциг” клуби иқтидорли ярим ҳимоячини 2024 йилнинг ёзида “Шальке”дан 10 миллион еврога трансфер қилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача тузилган.

Гранд клубларнинг қизиқиши ортиб бораётганини инобатга олган “Лейпциг” жорий мавсумда 12 та учрашувда учта гол ва тўртта асссист муаллифи бўлган ёш футболчисини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!