Нархи 100 млн еврога баҳоланаётган футболчи қайси жамоага ўтмоқчилигини айтди

Леверкузеннинг "Байер" клуби ярим ҳимоячиси Кай Хаверц фаолиятини қайси жамоада давом эттирмоқчилиги маълум бўлди.

Sky Sport Deutschland нашри тарқатган хабарга кўра, 20 ёшли германиялик футболчи "Бавария"да ўйнамоқчи. Ўз навбатида мюнхенликлар бош мураббийи Ханси Флик ҳам Хаверцни ўз жамоасида кўриш истагида. Аммо, коронавирус туфайли юзага келган инқироз ушбу трансфер амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Гап шундаки, “доришунослар” Хаверцнинг трансферини 100 млн еврога баҳолашмоқда. “Бавария” эса бундай шароитда қиммат трансферни амалга ошира олмаслиги мумкин.

Хаверц жорий мавсум “Байер” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унга шунингдек, "Реал", "Барселона", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!