"Насаф" - "Пахтакор" ўйинида ким ғолиб чиқади? SPORTS.uz сайти журналистларининг тахмини сизни ҳайрон қолдириши аниқ!

Эртага Суперлиганинг 11-турдан қолдирилган ўйиндаги "Насаф" - "Пахтакор" ўртасидаги баҳс олдидан SPORTS.uz сайти журналистларининг фикри билан қизиқдик. Суперлига олтин медаллари тақдирига тўғридан-тўғри таъсир қиладиган баҳс борасида сайтимиз журналистлари ўз тахминларини билдирди.

Бекзод Исаев: "Насаф" қийинчилик билан ғалаба қозонади.

“Насаф” 11-турдан қолдирилган ўйинда “Пахтакор”ни қабул қилади. Бу учрашувни кейинроққа суриш учун тошкентликлар мурожаат қилганди. Бунга сабаб таркибдаги бир нечта ёш футболчиларнинг йўқлиги эди. Энди эса “Пахтакор” ундан ҳам катта йўқотиш билан Қаршига бормоқда. Драган Черан сариқ карточкалари тўпланиб қолгани учун мазкур қарама-қаршиликни ўтказиб юборади.

Узоққа бормайлик, кубок баҳсида Черансиз “Пахтакор” қандай бўлишини кўрдик. Черан бор “Пахтакор”, албатта, кучли. Лекин муҳим учрашувда “шерлар” асосий қуролисиз ва ҳужумдаги боғловчи футболчисисиз қолмоқда. Бу эса Драганга боғланиб қолган “Пахтакор”га минус бўлади.

Тўғри, “Насаф” ҳам жуда зўр формада эмас. “Аждарлар” стабил ўйин намойиш эта олмаяпти. Ютган ўйинида ҳам қийинчиликка учрамоқда. Лекин қаршиликларнинг ютуқ томонларидан бири янги футболчилари жамоага мослашиб бормоқда, гол ҳам урди. “Пахтакор” борасида бундай дея олмаймиз. Янгиларга имконият деярли берилмагани, таркибда йўқотишлар ўрнини улар қандай тўлдириши мумкинлигини Шацкихнинг ўзи ҳам аниқ айта олмайди. Шунинг учун бу ўйинда “Насаф” қисман устунликка эришса керак. Суперкубок эса бошқа масала ва унга алоҳида тўхталамиз…

4ош3шео34шео

Жалолиддин Қобилжонов: Ўйинда дуранг бўлади

"Пахтакор" учун қўрқинчли август давом этади. Самарқанд ва Тошкентдаги мағлубият ортидан Наманганда ғалаба. Менимча, бу сафар дуранг бўлса керак. Агар "шерлар" ғалаба қозонадиган бўлса, чемпонлик учун курашда яққол ажралиб чиқади. "Насаф" лигада интригани охирги турларгача қолишини таъминласа керак.

Азамат Умаров: "Насаф" сезмай ўтиб кетади

Бу ўйин "Насаф" учун жуда муҳим. Жамоа ҳозир яхши формада. "Пахтакор"да эса муаммолар кўзга ташланмоқда. Қўшимчасига, "шерлар"нинг асосий етакчиси ҳам Қаршидаги ўйинда иштирок эта олмайди. "Насаф" эса секин-аста формага киришни бошлаяпти. Катта эҳтимол бу ўйинда майдон эгалари ортиқча қаршиликка учрамай ғалаба қозонади.лщцйлащцулац

Шоҳрух Зоиров: "Пахтакор" ғалаба қозонади

"Насаф" ўз майдонида ўйнаётгани ва Чераннинг йўқлиги "аждарлар" учун плюсга ишлаши табиий. Бироқ "Пахтакор" Намангандаги ўйинда қозонилган ғалабадан сўнг яхши кайфиятда. Қолаверса, клуб қийин ўйинларда бор эътиборини ғалаба қозонишга қаратади. Боиси, Шацких шогирдлари бу баҳсдаги ғалаба эвазига пешқадамликни мустаҳкамлаб олади ва "Насаф"ни етакчилардан узоқлаштиришга муваффақ бўлади. Бу эса "шерлар"га қўшимча мотивация беради. Шунингдек, қаршиликлар сафида ҳужумчиларнинг пассив экани ҳам ўйин натижасига ўз таъсирини ўтказиши мумкин!

Ойбек Йўлдошев: "Пахтакор" Қаршида мағлуб бўлади

Қўрқинчли августда кетма-кет грандлар билан ўйнаётган "Пахтакор" Қаршида мағлуб бўлади. Чераннинг "шерлар"га ёрдам бера олмаслиги катта йўқотиш!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев: Нурсиз дуранг билан якун топади

Ташқаридан қараганда, "Насаф"да "Пахтакор"га нисбатан муаммо камроқдек кўриниши мумкин, аммо "шерлар"да бўлгани каби "Насаф"да ҳам сезиларли йўқотишлар бор. Шерзод Насруллаев бир оёғи билан бошқа жамоада бўлса, Туркияга йўл олган Ҳусниддин Алиқуловнинг 3 ҳимоячили схемадаги тактик ўрнини беркитиш ҳам бирданига содир бўлмайди. Бу жамоалар кўп ўтмай, Ўзбекистон Суперкубогида учрашишини ҳам инобатга олсак, мураббийлар ўртасидаги тактик жанг зерикарли (0:0) ўйинга сабаб бўлишининг эҳтимоли юқори.

3щл4п3лщп

Жавоҳир Азимов: Жанговор баҳсда ғолиб номи аниқланмайди!

Чераннинг майдонга туша олмаслигини ҳисобга олсак, "Насаф"да кичик устунлик бор дея оламиз. Аммо "Пахтакор" "Навбаҳор"га қарши беллашувда катта мотивация эвазига ҳар қандай рақибни мағлуб эта олишини кўрсатди. Демак, имкониятлар тенг, аммо ҳисоб йириклашиб кетмаса керак. Бу ўйиндан 1:1 ҳисобидаги дурангни кутяпман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sherzod YUSUPOV 082
15/08/2023 16:40
Насафга омад насаф & Пахтакор 5-0