"Насаф" - "Қизилқум": Ўзаро учрашувларда энг йирик ҳисоб эсингиздами?

Суперлиганинг 3-турида "Насаф" Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилади. Учрашув 16 март куни 19:00 да старт олади. 2-турдан сўнг "Қизилқум" жамоаси 6 очко жамғариб, турнирда иккинчи ўринда бормоқда.

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 50 бор тўқнаш келишган. Бўлиб ўтган 30 учрашувда "Насаф", 7 ўйинда эса навоийликлар ғалаба қозонишган. 13 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 94:49, "Насаф" фойдасига.

Жамоалар сўнгги бор 2023 йил 19-август куни Қаршида тўқнаш келишган. Учрашувда ҳисоб очилмаган. Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Қизилқум” 7:1, “Қизилқум” — “Насаф” 3:1.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижалари билан танишинг:

19.08.2023 й. "Насаф" 0:0 "Қизилқум"  
17.05.2022 й. "Насаф" 5:0 "Қизилқум"  
16.09.2021 й. "Насаф" 2:1 "Қизилқум"  
10.09.2020 й. "Насаф" 4:0 "Қизилқум"   
10.05.2019 й. "Насаф" 1:1 "Қизилқум".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!