"Насаф-2003" Бахтиёр Давлатов хотира турнирида қатнашмоқда

  Янгиер шаҳрида оммавий тарзда ўтказилиб келинаётган  собиқ иқтидорли футболчи марҳум  Бахтиёр Давлатов хотира турнири  бўлиб ўтмоқда.  Мазкур турнирда  “Насаф” футбол мактаби 2003 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилар  ҳам иштирок этишмоқда.

       Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматуллаев мураббийлигидаги “Насаф-2003” жамоаси мусобақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган ҳолда   баҳсларга киришди.

        Ёш “насаф”чилар  уч  учрашувда ҳам рақибларини йирик ҳисобларда таслим этишди. Жасур Ибрагимов  ва Умар Раҳматуллаев шогирдлари эртага Янгиер марказий ўйингоҳида соат 10:30 да Гулистон футбол интернати жамоасига қарши сўнгги тур учрашувида майдонга чиқишади.

Жамоа ярим ҳимоячиси Шаҳзод Аъзамов рақиблар дарвозасига 7 тўп киритиб турнир тўпурарлигида карвонбошилик қилмоқда.

“А” гуруҳида 3-турдан кейинги ҳолатга кўра, 9 очко жамғарган ҳолда “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари пешқадам бўлиб турибди.

“Насаф-2003” – Чимкент (Қозоқистон) 8:1

“Насаф-2003” – Наманган  Футбол интернати (Наманган) 6:3

“Насаф-2003” –“Шўртан-2003”  (Ғузор) 5:0

Фахриддин Чориев                         

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!