"Насаф" 4 футболчисининг "Бунёдкор"га мажбуран ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди!

SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг телеграм каналида “Насаф”нинг бир нечта футболчиси “Бунёдкор”га ўтиши мумкинлиги ҳақида пост қолдирганди. Унга кўра, “Насаф”нинг 4 футболчиси мажбуран “Бунёдкор”га ўтиши ҳақида хабар берилган. 

Бунга "Насаф" клуби матбуот хизмати ўз муносабатини билдирди. 

"Насаф”га ҳеч қандай босим бўлаётгани йўқ. 

Юртимизда футбол мавсуми якунланиб, трансфер ойнаси очилган, жамоаларда келди-кетдилар бошланган вақт. Турли интернет нашрларида ҳам “Насаф” жамоасининг 4 нафар аъзоси гўёки “Бунёдкор” жамоасига мажбуран ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

“Насаф” жамоаси 2022 йилда Ўзбекистон Суперлигаси, Ўзбекистон Кубоги ва ОЧЛ мусобақаларида ижобий натижа қайд этди. Юқори ўринларни олган ва халқаро майдонда муносиб иштирок этган футболчиларимизга ҳам нафақат юртимиз жамоаларидан балки хорижий жамоалардан ҳам қизиқиш бўлиб келган ва бўлмоқда ҳам. Бу футболдаги табиий жараён.

Футболчиларимизга қизиқишлар доирасида “Насаф” футбол клубига ҳеч қандай босим бўлаётгани йўқ. Жамоа етакчиларини бошқа жамоага бериб юбориш эвазига, клуб сметасини ошириш деган асоссиз тахминлар спорт нашрларида чиқмоқда. Бундай асоссиз хабарлар жамоа, мухлислар, ҳомийлар ва клуб ўртасида тушунмовчиликларни юзага келтиради.

Ўзингизга маълум, келадиган 2023 йилда “Насаф” ОЧЛ мусобақасида икки марта иштирок этадиган юртимизнинг ягона вакили ҳисобланади. Жамоа кейинги мавсумда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун хорижда йиғин ва халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

“Насаф” футбол клуби ҳомийлари жамоанинг кейинги йилда қолган жамоаларга нисбатан кўпроқ расмий ўйинларда иштирок этиши ва юртимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилишлари инобатга олган холда, клубнинг 2023 йилги харажатлар сметасини ошириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Спорт нашрлари ва блогерлардан клубнинг имижига, ички муҳитига, клуб ва ҳомийлар ўртасидаги алоқаларга путур етказадиган, исботланмаган ва асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўраб қоламиз", - дейилади хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
!!! @@@
28/12/2022 00:32
Насаф куп йиллар давомида буни исботлаб келяпти. Специально футболчиларни шартномасни узайтирмасдан эркин агент килиб зур уйинчиларни пахтакор ёки бошка клубларга берворопти. Бекордан бекорга керакли уйинчиларни хеч кайси жамоа куйиб юбормайди. Уз хохиши билан утди деган эртакни болаларига айтишсин. Насафни ашаддий мухлисиман, лекин Насафдагилар хам оппок эмас.
Shahzod Mamurov
27/12/2022 23:37
Bekorga chiqmasa kerak bunaqa gaplar, nimadur bo'lgani aniq,ko'ramiz,kutamiz!
&
nasafim
27/12/2022 19:04
Қани курамиз матбуот хизмати ёлғончими журналистларми
Наркобилов Суюн
27/12/2022 18:30
Шамол булмаса дарахтнинг учи кимирламайди