“Насаф” Андижонда мезбонларга қарши ўйинларда қандай натижалар қайд этишган?

18 апрель куни Суперлига 5-турига старт берилади. “Аждарлар” Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши майдонга чиқишади. Бу жамоалар жамоалари ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Андижон жамоаси икки йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтди. Эслатиб ўтамиз “Андижон” жамоаси Про-лигада иштирок этган эди.

Мана орадан икки йил ўтиб, мазкур жамоалар яна Суперлигада тўқнаш келишмоқда. “Андижон” – “Насаф” учрашуви 18 апрель пайшанба куни “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади. "Насаф" матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача 36 бор куч синашишган. Натижалар қаршиликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 23 учрашувда “Насаф”, 5 ўйинда эса “Андижон” ғалабага эришган. 8 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар фарқи 84-43га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида. Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Андижон” 8:1, “Андижон ” – “Насаф” 6:0.

"Насаф" жамоаси сўнгги ўзаро учрашувни 2016 йил 17 сентябрда Андижонда ўтказган. Бу учрашув 0:0 ҳисобида якунланган. Кейинги икки мавсумда “Андижон” Суперлигада иштирок этмаган.

Андижондаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Андижонда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг еттитасида "аждарлар" ғалаба қозонишган. Тўрт учрашувда андижонликларнинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 48та тўп киритилган. Тўплар фарқи 24-24.

Андижонда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда сўнгги бор, 2016 йили 0:0 ҳисоби қайд этилган. “Насаф” сўнгги бор, Андижонда 2015 йили 0:1 ҳисобда ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!