"Насаф" бугун миллий чемпионатдаги 630-учрашувини ўтказади

 

Бугун, 14 май куни “Марказий” стадионда Pepsi Суперлиганинг 12-тур доирасидаги “Насаф” – “Нефтчи” учрашуви бўлади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлига, 12-тур

“НАСАФ” – “НЕФТЧИ”

14.05.2018. “Марказий” стадион. 18:00

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент)
Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент)
Комиссар: Бахтиёр Намозов.

“Насаф” – “Нефтчи” жамоалари ҳозиргача миллий чемпионатда 42 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда қаршиликлар 18 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида - 58:49.

Мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 21 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 14 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 57та гол киритилган. Тўплар нисбати 38:19ни ташқил этмоқда. Устунлик "аждарлар" томонида.

"Насаф" бугун миллий чемпионатдаги 630-учрашувини ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!