“Насаф” бугунги учрашувда “Сумгаит”ни мағлубиятга учратди
Ads

 

Бугун “Насаф”  Анталияда тўртинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафар қаршиликлар Озарбайжоннинг “Сумгаит” жамоаси рақиблик қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

“Сумгаит” жамоаси 2010 йили ташкил этилган бўлиб, 2011 йилдан Озарбайжон премьер лигасида иштирок этиб келмоқда. Жамоага маҳаллий мутахасис - Самир Аббасов мураббийлик қилади.

"Насаф" мураббийлари бугунги учрашувда легионер ўйинчиларни майдонга туширишмади. Улар дам олишди ва учрашувни захира ўриндиғида томоша қилишди. 

Қуйида бугунги учрашувда майдонга тушган таркиб билан танишинг.

“Насаф”: Санжар Қувватов (Умид Эргашев 80), Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов (с), Фарруҳ Сайфиев (Нажмиддин Нормуродов), Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев (Бахром Абдураҳимов 55), Сирожиддин Қўзиев (Одил Ҳамробеков 46), Ислом Кенжабоев (Шароф Муҳитдинов 70), Бобир Абдухолиқов, Шахбоз Эркинов (Дилшод Хушбаков 80).  

Ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлса ҳам бугунги учрашув курашларга бой бўлди. "Насаф" рақибини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида майдонга тушган Шароф Муҳитдинов, учрашувнинг 76-дақиқасида “Сумгаит” дарвозасини ишғол қилди. Ушбу голга жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Шахбоз Эркинов ассисентлик қилди.

Шундай қилиб, "аждарлар" ўтказилган тўртта назорат учрашувида ҳам бир хил 1:0 ҳисобида рақибларини мағлубиятга учратди.

Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини Украинанинг “Карпати” жамоасига қарши ўтказади. Беллашув 18 январь куни ўтказилиши режалаштирилган.