“Насаф” эртага Анталиядаги илк назорат учрашувини ўтказади
Ads

Аввал  хабар қилганимиздек, Қаршининг "Насаф" жамоаси шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсум тайёргарликларини давом эттирмоқда.


Туркияда об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли, жамоа Анталия шаҳрига мўлжалдагидан бироз кечикиб борди ва кечадан машғулотларга киришди. Бу ҳақда "Насаф" матбуот хизмати хабар бермоқда.


“Насаф” эртага Анталиядаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Жамоамизнинг спарринг рақиби Кипр олий лигаси (А дивизион) вакили “Лимасол” клуби бўлади. Учрашув жамоамиз жойлашган “Kameliya World” меҳмонхонасининг футбол майдонида бўлиб ўтади.  


Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувни Озарбайжоннинг топ клуби, саккиз карра мамлакат чемпиони - “Нефтчи” клуби билан бўлади. Ушбу назорат учрашуви 11 январ куни “Bellis Deluxe” меҳмонхонасининг футбол майдонида бўлиб ўтади. Учрашув бошланиши бизнинг вақт билан соат 17:00га белгиланган. 


Жамоамиз ҳақидаги янгиикларни сайтимизда кузатиб боринг.