"Насаф" "Факел"га қарши ўйинда иродали ғалабага эришди
Бугун “Насаф” клуби Анталиядаги йиғини доирасида Россия премьер-лигаси вакили Воронежнин “Факел” жамоасига қарши назорат учрашувида иштирок этди.
17-дақиқада “Факел” футболчиси Сергей Бризгалов учрашувда ҳисобни очди. “Насаф” эса 75 ҳамда 79-дақиқаларда Ислом Кенжабоев ва Марко Станоевичнинг голлари эвазига мағлубиятни ғалабага айлантира олдилар.
“Насаф” таркиби: Зафар Сафоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Зафар Ҳакимов, Акмал Мозговой, Жавоҳир Сидиқов, Жамбули Жигаури, Ислом Кенжабоев, Мурод Раҳматов, Нодир Мукаров, Аслиддин Турсунпўлатов.
Захирадан майдонга тушганлар: Марко Станоевич, Шахзод Акрамов, Виктор Да Силва, Бекжон Жўрабоев.
Фикрлар