"Насаф" футболчиси Водийга кўчиб ўтиши мумкин

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ёзги трансфер ойнасида фаол бўлишда давом этмоқда. Яқиндагина, Георгий Никабадзе билан контракт тузган клуб энди эътиборини "Насаф" форварди - Лима Крузга қаратмоқда.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, жисмонан бақувват, таран ҳужумчини таркибида кўришни истаётган Виталий Левченко бу трансферни амалга ошишини истамоқда. Ўз навбатида, "Насаф" аргентиналик форвард - Андре Чавез билан контракт имзолаш арафасида. Агар бу битим амалга ошса, Лима Круз учун ўйин амалиёти камайиб кетишининг эҳтимоли юқори.

Шу боис, трансфернинг амалга ошиши бошқа бир трансферга боғлиқ бўлиб турибди. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Uzbek ligion
23/07/2023 17:09
Limani issigida junatish kerak.