Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир қатор футболчилар ва расмийларга нисбатан турли хил санкциялар қўлланилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

Coca Cola Суперлига

Учрашув: “Сурхон” – “Насаф”

Жаримага тортилди: Шавкат Саломов (“Сурхон” футболчиси )

Сабаб: Рақиб футболчисининг юзига туфлагани ва тажовузкор хатти-ҳаракати учун

Қарор: 2 та учрашувга дисквалификация ва моддий жарима

 

Учрашув: “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”

Жаримага тортилди: Шавкат Муллажонов (“Сўғдиёна” футболчиси )

Сабаб: Рақиб футболчисининг оёқларига (тизза қисмига) зарба бергани учун

Қарор: 2 та учрашувга дисквалификация ва моддий жарима

U-18 Биринчилиги

Учрашув: “Қизилқум U-18” – “Сурхон U-18”

Жаримага тортилди: Алишер Маҳмудов (“Қизилқум U-18” футболчиси )

Сабаб: Рақиб футболчисига қасддан оёғи билан зарба бергани учун

Қарор: 2 та учрашувга дисквалификация

 

Учрашув: “Қўқон-1912 U-18” – “Сўғдиёна U-18”

Жаримага тортилди: Отабек Қодиров (“Қўқон-1912 U-18” футболчиси)

Сабаб: Рақиб футболчисига қасддан тирсаги билан зарба бергани учун

Қарор: 2 та учрашувга дисквалификация

 

Учрашув: “Қўқон-1912 U-18” – “Сўғдиёна U-18”

Жаримага тортилди: Нурмуҳаммад Сайимназаров (“Сўғдиёна U-18”  футболчиси)

Сабаб: Рақиб футболчисига қасддан мушт билан зарба бергани учун

Қарор: 2 та учрашувга дисквалификация

 

Учрашув: “Сурхон U-18” – “Насаф U-18”

Жаримага тортилди: Азамат Жўрамуродов (“Сурхон U-18” мураббийи )

Сабаб: Ҳакам шаънига номақбул гаплар ишлатгани учун

Қарор: 2 та учрашувга дисквалификация ва моддий жарима

Футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионати

Учрашув: “Навбаҳор” – “Хуахин”

Жаримага тортилди: Илҳом Юсуфжонов (“Навбаҳор” футзалчиси )

Сабаб: Ҳакам шаънига номақбул гаплар ишлатгани учун

Қарор: 2 та учрашувга дисквалификация ва моддий жарима

 

Учрашув: “Максам-Чирчиқ” – “Локомотив”

Жаримага тортилди: Аҳад Юсупов (“Локомотив” футзал жамоаси мураббийи)

Сабаб: Ҳакам шаънига номақбул гаплар ишлатгани учун

Қарор: 2 та учрашувга дисквалификация ва моддий жарима.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
11/06/2020 19:29
Хамма жазо бир хил-ку?
SHAXBOZ BEKMURODOV
10/06/2020 18:00
Bu PFL hakamlarni va futbolchilarni ayashda davom etarkan hali beri rivojlanmaymiz. Bu nima bo‘ladi ikkita o‘yinga chetlatish, SHavkat salomovni
&
Насаф
10/06/2020 22:12
Агар Насаф уйинчиси шавкатга тупурганда уни 200 уйинга четлаб Насаф клубини 200000000 га штраф килишарди ПФЛ ва УФА дагилар