"Насаф" Германия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди

CHERY AUTO

Бугун Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида “Насаф” Германиянинг "Свиккау" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Tecno

Ушбу беллашувда бош мураббийи Рўзиқул Бердиев асосан бош жамоага номзод бўлган ёш футболчиларнинг имкониятларини синовдан ўтказди. Ўйин якунида қаршиликлар рақибга 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Голларга С. Сезер (20, 43, 79), В. Добруна (45), Р. Риесен (63), Ж. Диттрич (65) ва Д. Усмонов (54)лар муаллифлик қилди.

 

“Насаф” таркиби:

Аслбек Нумонов, Қувонч Хушвақтов, Акрамжон Комилов, Диёр Абдуназаров, Зафар Саъдуллаев, Жавоҳир Убайдуллаев, Машҳурбек Абдисолиев, Яшнар Бердираҳмонов, Беҳрўз Ҳайдаров, Дарвон Усмонов, Асадбек Рамилов.

Захирадан майдонга тушганлар:
Баҳодир Халилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!