Ads

Суперлига 15-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси Қарши шаҳрида "Насаф" меҳмони бўлади.

“Насаф” – “Металлург” жамоалари асосий таркиблар учрашуви 31 июль чоршанба куни Қарши “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00 да бошланади.

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 43 бор куч синашишган. Устунлик воҳаликлар томонида. Бўлиб ўтган 27 учрашувда “Насаф”, 10 ўйинда эса “Металлург” ғалабага эришган. 10 учрашувда томонлар дурангга рози бўлишган. Тўплар фарқи 73:34, “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоблар: “Насаф” – “Металлург” 7:0, “Металлург” – “Насаф” 3:0.

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қаршида 21 бор куч синашишган. 18 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонган. 2 учрашувда дуранг қайд этилган ва бир учрашувда меҳмонларнинг қўли баланд келган.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув натижаси:

30.03.2018 Насаф – Металлург 1:1

04.11.2017 Насаф – Металлург 2:0

30.09.2016 Насаф – Металлург 3:0

15.05.2015 Насаф – Металлург 0:1

27.04.2014 Насаф – Металлург 0:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Behzod
31/07/2019 22:42
biz halol uyyin tarafdori mas toshken tarafdori diyish kere edi

Минбар

Барча блоглар