"Насаф" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди

"Насаф" жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда. Яъни, шартномалар узайтирилиши олиб борилмоқда.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "Насаф" футбол клуби икки тажрибали ярим ҳимоячилар - Суҳроб Нуруллоев ва Жавоҳир Сидиқов билан шартномаларни узайтирди.

Ҳар иккала футболчи жамоамиз билан мавсум охиригача бирга бўлишади.

насаф нуруллоев

Янги мавсумдаги ҳамкорлик жамоамизга кўплаб ютуқлар, мухлисларга олам-олам қувонч олиб келади деган умиддамиз, - дейилади хабарда.

насаф сидиков

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!