"Насаф" иккита "Қашқадарё дербиси"да иштирок этади. Тожикистон чемпионига қарши ўйин ҳам бор!

"Насаф" жамоаси назорат учрашувларида майдонга тушади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар беради. 

Давралар оралиғида юзага келган танаффусда “аждарлар” бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушади. “Насаф” 14 июль куни Муборакнинг “Машъал”, 15 июль куни Ғузорнинг “Шўртан” ва 19 июль куни қўшни Тожикистон жамоаси “Истиқлол” жамоаларига қарши назорат беллашувида майдонга тушади.

Барча беллашувлар Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашувларга кириш мутлақо бепул.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!